Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемир Мелиқўзиев Қозоғистон президенти кубоги олтин медалини қўлга киритди

Бектемир Мелиқўзиев Қозоғистон президенти кубоги олтин медалини қўлга киритди

Фото: Sports.uz

Қозоғистонда ўтказилган бокс бўйича нуфузли «Президент кубоги» турнири яунланди.

Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи финал жанглари ўтказилди.

Финалга етиб келган ўзбекистонлик уч боксчининг икки нафари ҳал қилувчи баҳсда мағлуб бўлди. Олтмиш килограммгача бўлган вазн тоифасида жанг қилган Шунқор Абдурасулов россиялик Габил Мамедовга имкониятни бой берди.

Яна бир умидли боксчимиз Иқболжон Холдоров эса учинчи раунднинг ўрталарида қошидан жароҳат олди ва кумуш медал билан кифояланди.

Боксчиларимиз орасида Бектемир Мелиқўзиевгина олтин медални қўлга кирита олди. У қозоғистонлик Бек Нурмагамбетга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мусобақа шоҳсупасига кўтарлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг