Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокс. Шаҳобиддин Зоиров ва Элнур Абдураимов муваффақиятсизликка учради

Бокс. Шаҳобиддин Зоиров ва Элнур Абдураимов муваффақиятсизликка учради

Фото:«Olympic.uz»

Бокс бўйича «Рио–2016» чемпиони, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров «Токио–2020» Олимпиадасидаги юришини чорак финалда тўхтатди. 

Боксчимиз ярим финал остонасида филиппинлик Карло Паламга қарши рингга кўтарилди. Иккинчи раунд ўтиб бораётган бир вақтда шифокорлар Зоировнинг жароҳати сабаб беллашувни давом эттиришга рухсат беришмади.

Бу вазиятда қоидага кўра ўша пайтгача олинган очколар ҳисоб-китоб қилинади. Афсуски, бу борада устунлик филиппинлик боксчи томонида бўлди ва вакилимизнинг мағлубияти қайд этилди. 

Афсуски, бугунги кун дастурида яна бир боксчимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларини тарк этмоқда. Элнур Абдураимов ярим финал учун кечган беллашувда арманистонлик боксчига қарши рингга кўтарилди.

Фото:«Olympic.uz»

-63 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимизнинг чорак финалдаги рақиби Ховханнес Бачков бўлди. Афсуски, Абдураимов мазкур баҳсда рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва шу нуқтада Олимпиада билан хайрлашди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг