Бўстонлиққа олиб борадиган йўлнинг айрим қисмлари вақтинча ёпилади

Бугун, 4 март куни «Велоспорт-шоссе» бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан, соат 10:00 дан 14:00 га қадар Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи «Бектемир– Чорбоғ» автомобил йўлининг 20 км масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Оқсоқота МФЙ гача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Вилоят ИИББ хабарига кўра, шунингдек, 5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Ғалабасой МФЙ гача бўлган масофа ҳам вақтинча ҳаракат учун ёпилади.
Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter