Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун икки муҳим ўйин бор

Бугун икки муҳим ўйин бор

Бугун икки миллий жамоамизнинг муҳим ўйинлари бор.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда бўлиб ўтаётган U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 3-учрашувини ўтказади.

Гуруҳнинг ҳал қилувчи ўйинида вакилларимизга Испания қаршилик кўрсатади. Испанлар олдинги икки баҳсда ғалаба қозониб, етакчилик қилмоқда. Бизникиларда бир мағлубият, бир ғалаба бор.

Ўсмирларимиз кейинги босқичга чиқишлари учун камида дуранг натижани қайд этишлари лозим.

U-17 Жаҳон чемпионати

Ўзбекистон — Испания

16 ноябрь | 14:00

«Манаҳан» стадиони. Суракарта

Учрашувни ФИФАнинг plus.fifa.com расмий платформаси орқали томоша қилиш мумкин.

Куннинг иккинчи баҳсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги учрашувини ўтказади.

Сречко Катанец шогирдлари Туркманистонда баҳс ўтказади.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи

Туркманистон Ўзбекистон

16 ноябрь | 19:00

«Ашхобод» стадиони

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг