Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ўзбек хоккейи учун тарихий кун — биринчи марта жаҳон чемпионатида ўйнаймиз

Бугун ўзбек хоккейи учун тарихий кун — биринчи марта жаҳон чемпионатида ўйнаймиз

Фото: Olympic.uz

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатидаги ўйинини ўтказади. Таиландда ташкил этилаётган III дивизионнинг «B» гуруҳидаги баҳсларда ёшларимизнинг илк рақиби — Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси.

Ёш хоккейчиларимиз мусобақада 1-ўринни олишса, келаси йил III дивизионнинг «А» гуруҳида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Жамоамизнинг мусобақадаги ўйинлари қуйидагича:

28 феврал: Ўзбекистон – ЖАР (14:30)

1 март: Люксембург – Ўзбекистон (14:30)

3 март: Туркманистон – Ўзбекистон (14:30)

4 март: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина (11:00)

6 март: Таиланд – Ўзбекистон (18:00)

Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг