Бугун Ўзбекистон Бразилияга қарши ўйнайди. Учрашув жонли намойиш қилинади
![Бугун Ўзбекистон Бразилияга қарши ўйнайди. Учрашув жонли намойиш қилинади](http://static.xabar.uz/crop/3/2/720_460_95_3271876071.jpg)
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бразилия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бразилиянинг Карлос-Барбоза шаҳрида ташкил этиладиган мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади ва «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари эртага ҳам Бразилияга қарши иккинчи баҳсини ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси футзал бўйича 5 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Охирги ЖЧда улар 3-ўринни қўлга киритганди. Ўзбекистон футзалчилари эса ўша турнирда илк бор плей-оффга чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter