Бугун Паола Плиеого терма жамоамиз таркибида ЖЧдаги иштирокини бошлайди
![Бугун Паола Плиеого терма жамоамиз таркибида ЖЧдаги иштирокини бошлайди](http://static.xabar.uz/crop/1/1/720_460_95_1128235318.jpeg)
Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун саралаш баҳсларининг сўнгги куни ўтказилиб, унда эркаклар ўртасида рапира, аёллар ўртасида сабля қуролида баҳслар ўтказилади.
Сабляда кечадиган жангларда терма жамоамизнинг 4 вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Унда қуйидаги спортчиларимиз плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади: Яна Обинцева, Паола Плиего, Севинч Исмоилова, Зайнаб Дайибекова.
Бунгача ўтказилган баҳслар натижасига кўра, шпагачиларимиздан Олег Соколов ҳамда Малика Ҳакимова, рапирада Яна Алборова плей-офф босқич йўлланмасини қўлга киритишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter