«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим кўчалар ёпилади
Бугун, 5 сентябр куни Ўзбекистон ва КХДР ўртасида футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги учрашув бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 17.00 дан соат 23.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланиши эълон қилинди:
— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter