Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон жамоалари қандай натижа кўрсатмоқда?
Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистоннинг барча эркаклар ва аёллар жамоалари 3-тур ўйинларини ўтказди.
Учинчи турда қайд этилган натижалар:
Эркаклар:
Ўзбекистон-1 — Австрия 3:1;
Ўзбекистон-2 — Германия 1,5:2,5;
Ўзбекистон-3 — Марокаш 3.5:0.5.
Аёллар:
Ўзбекистон-1 — Индонезия 3:1;
Ўзбекистон-2 — Испания 1:3;
Ўзбекистон-3 — Саудия Арабистони 4:0.
Тўртинчи турда ўзбекистонлик эркак шахматчиларнинг рақиблари:
Ўзбекистон-1 — Туркия;
Янги Зеландия — Ўзбекистон-2;
Ўзбекистон-3 — Яман.
Тўртинчи турда ўзбекистонлик аёл шахматчиларнинг рақиблари:
Ўзбекистон-1 — Аргентина;
Ўзбекистон-2 — Қирғизистон;
Куба — Ўзбекистон-3.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси учинчи туридан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси 4-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон аёллар жамоаси эса 5-поғонани банд этиб турибди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter