Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Тошкентга таклиф қилинди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Тошкентга таклиф қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 18 июль куни Жанубий Кореяда таэквондо WTF бўйича «Korea Open» рейтинг мусобақасига старт берилди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 30 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Ушбу мусобақа олдидан бир қанча расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чжонвон билан учрашиб, бир қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар ўтказди. Унда томонлар жумладан, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларига ўзбекистонлик таэквондочиларнинг кўраётган тайёргарлиги ва яна бир қатор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси вакиллари Чо Чжонвонни 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Элчи кубоги» мусобақасига таклиф этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг