Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чарос Қаюмова Кореядаги турнир чемпиони бўлди

Чарос Қаюмова Кореядаги турнир чемпиони бўлди

2-6 август кунлари Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича халқаро «Kimunyong Cup» турнири ўтказилмоқда.

Мусобақа G1 таснифидан ўрин олган бўлиб, унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар 10 рейтинг очкосига эга бўлади.

Мазкур халқаро мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова (-53 кг) ҳам иштирок этди. Чарос ўз вазнидаги барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди. У мусобақада дастлаб Япония, ярим финалда Ветнам, финалда эса Корея терма жамоаси аъзоларини мағлубиятга учратди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг