Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Челси» Томас Тухелни ишдан бўшатди

«Челси» Томас Тухелни ишдан бўшатди

Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида «Динамо» Загребга мағлубиятга учраганидан кейин (1-0) Лондон клуби немис мутахассисини истеъфога чиқарди.

«Челси»нинг АПЛ стартидаги аҳволи ҳам яхши эмас – 6 ўйинда 3 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг. Клуб чемпионатда 6-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель ўтган йилнинг январь ойида «Челси»ни қабул қилиб олиб, жамоани Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолибига айлантирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг