Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигаси: «Валенсия» — «Аталанта»: ўйин арафасида

Чемпионлар лигаси: «Валенсия» — «Аталанта»: ўйин арафасида

Фото: «Reuters»

Бугун, 10 март кечаси (бизнинг вақт билан 11 март, тунги соат 01:00 да) «Месталья»да «Валенсия» (Испания) — «Аталанта» (Италия) УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувини ўтказади.

Ўз уйидаги биринчи учрашувда «Аталанта» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Чорак финалга чиқиш учун

«Валенсия» 3:0 ҳисобида ёки камида тўртта гол фарқи билан ғалаба қозониши шарт.

«Аталанта»ни исталган ҳисобдаги ғалаба ёки дуранг қониқтиради, ҳатто мағлубият ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин: бунинг учун италияликлар учтадан кўп гол ўтказиб юбормасликлари керак (4:1 да қўшимча вақт белгиланади, 5:2, 6:3 каби ҳисоблар — апеннинликлар фойдасига, жавобсиз 3:0 ҳисоби эса валенсияликларга кейинги босқични кафолатлайди).

Жамоаларнинг ҳолати

«Валенсия» барча турнирларда охирги етти ўйиннинг тўрттасида мағлубиятга учраб, биттасида ғалаба қозонган.

«Аталанта» барча турнирларда сўнгги беш ўйинда ғалаба қозонган, етти ўйиндан бери мағлубиятга учраган эмас.

Ўйинчиларнинг ҳолати

«Валенсия»га ҳимоячилар — Гарай, Пиччини, Габриэл, Мангаля, Коста, яримҳимоячи Вальехо ва ҳужумчи Гомес (жароҳатлар) ёрдам бера олмайди.

«Аталанта»да ҳимоячи Толойнинг  майдонга тушиши савол остида турибди.

Тахминий таркиблар:

«Валенсия»: Силлессен — Гайя, Дьяхаби, Коклен, Васс — Гедеш, Парехо, Кондогбия, Ферран — Родриго, Гамейро.

«Аталанта»: Голлини — Паломино, Кальдара, Жимшити — Хатебур, де Роон, Фройлер, Госенс — Гомес — Иличич, Сапата.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг