Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дунё миқёсида бундай мусобақалар кам ташкиллаштирилади» — «Заковат-Гамбит»га юқори баҳо берилди

«Дунё миқёсида бундай мусобақалар кам ташкиллаштирилади» — «Заковат-Гамбит»га юқори баҳо берилди

Тошкент шаҳрида соврин жамғармаси 600 миллион сўм бўлган III «Заковат-Гамбит» шахмат турнири бўлиб ўтмоқда. Турнир ҳақида Халқаро шахмат федерацияси ҳаками Мажид Афандиев ўз фикрларини билдириб ўтди:

«Бундай турнирлар катта мусобақалар: жаҳон чемпионати, Олимпияда ўйинлари учун трамплин вазифасини бажаради. Ғолиблик учун жиддий кураш кечмоқда, ким кучли бўлса шу ғалаба қозонади.

Ҳиндистонда ўтган Шахмат олимпиадасида ҳакам сифатида қатнашганман. Ўшанда Ўзбекистон ажобий тарзда ғолибликни қўлга киритган эди. Бундан ташқари, юртингиз 2026 йилги Шахмат олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Буларнинг барчаси ўзбек шахмати дунёда етакчи поғонада эканлигидан дарак беради.

Бугунги мусобақа халқаро даражадаги мусобақадир. Дунё миқёсида бундай мусобақалар кам ташкиллаштирилади, одатда бундай мусобақаларда фақат кучли шахматчиларгина қатнашар эди. Бу ерда эса ҳамма иштирок этмоқда. Албатта, бу катта тажриба мактаби бўлади.

Мен мазкур мусобақада иккинчи бор иштирок этишим. Бу мен учун ҳақиқий байрам».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг