Дунёдаги энг кучли боксчи аёл MMAга ўтди
Америкалик боксчи Кларесса Шилдс Профессионал жангчилар лигаси (PFL) билан шартнома имзолади. Бу ҳақда промоушеннинг Twitter-аккаунтида маълум қилинди.
Шу тариқа, 25 ёшли Шилдс аралаш жанг усулига (MMA) ўтди. Спортчи ўрта, биринчи ўрта ва иккинчи ўрта вазн тоифаларида рингга кўтарилган.
Кларесса Шилдс — икки карра Олимпия чемпиони. Профессионал боксда у ўнта жанг ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонган. Америкалик аёл Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) талқинлари бўйича чемпионлик камарларига эгалик қилади. «The Ring» ва «ESPN» журналлари рейтингига кўра, Шилдс дунёнинг энг кучли боксчи аёли ҳисобланади.
PFL — Американинг MMA промоушени. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, алоҳида учрашувлар ўтказмасдан, ҳар бир вазн тоифасида чемпионат ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter