Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин

Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин

Футзал бўйича дунёнинг энг таниқли мураббийлардан бири Хосе Венансио Лопес Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси мамлакатда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоани муҳим турнир олдидан янада юқори даражага олиб чиқиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти.

Жаҳонда юксак мавқега эга мутахассис Хосе Венансио Лопес яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюриб, ЎФА раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар ўтказади.

Маълумот учун, Венансио икки бор Испания терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган. Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. Клублар ўртасида Европа чемпиони. Испания чемпиони, 3 карра кубок эгаси, 3 бор суперкубок эгаси. Шунингдек, 5 бор дунёнинг яхши мураббийи деб топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг