Дунёнинг энг қиммат футболчиси Мессининг ўрнига югуришга тайёр эканлигини айтди
Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликларнинг янги ўйинчиси Лионель Мессига майдонда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.
Форвард аргентиналикнинг ўрнига ҳимояга ҳам ёрдам беришга ва кўпроқ югуришга тайёрлигини айтган.
«Тушунаман, у гол уриши учун кучлироқ бўлиши керак. Бунинг учун эса камроқ ҳаракатланиши зарур. У юрганда мен югуришга розиман. Ахир у Месси-ку!» — қўшиб қўйди Мбаппе.
Aввалроқ, 5 октябрь куни Мбаппе Франция терма жамоасини тарк этишга тайёрлиги ҳақида гапирди. Aгар усиз терма жамоага яхшироқ бўлса, шундай қилишга ҳам рози эканлигини таъкидлаган.
Transfermarkt.de портали маълумотларига кўра, Мбаппе дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Унинг нархи 160 миллион еврога баҳоланмоқда. У 2018 йилдан бери ПСЖда ўйнайди. Месси август ойида парижликлар сафига келиб қўшилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter