Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ, чорак финал: Сўнгги дақиқалардаги голлар «ПСЖ»га «Аталанта» устидан ғалаба келтирди

ЕЧЛ, чорак финал: Сўнгги дақиқалардаги голлар «ПСЖ»га «Аталанта» устидан ғалаба келтирди

Фото: «Reuters»

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали (плей-офф) дастлабки учрашуви ўтказилди: «ПСЖ» «Аталанта»ни мағлуб этиб яримфиналга чиқди.

Биринчи тайм ўрталарида Пашалич парижликлар дарвозаси юқори бурчагини аниқ нишонга олди.

90-дақиқада Маркиньос жавоб тўпини киритди.

93-дақиқада Чупо-Мотинг Мбаппенинг узатмасини голга айлантириб, французлар ғалабасини таъминлади — «ПСЖ» яримфиналда.

Парижликлар ЕЧЛ яримфиналига 25 йил деганда илк маротаба чиқишди. Улар ушбу босқичда сўнгги маротаба 1994/1995 йиллар мавсумида тўп суришган, бироқ икки ўйин натижасига кўра, «Милан»га имкониятни бой бериб қўйишган (0:1, 0:2).

«ПСЖ» жорий мавсумда «Лейпциг» — «Атлетико» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Ўйин Лиссабонда ўтказилади.

Европа Чемпионлар лигаси. Плей-офф. Чорак финал

«Аталанта» (Италия) — «ПСЖ» (Франция) — 1:2

Голлар: Пашалич (27) — Маркиньос (90), Чупо-Мотинг (90+3).         

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг