Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ финали учун чипталар сотувга чиқди

ЕЧЛ финали учун чипталар сотувга чиқди

УЕФА чемпионлар лигаси финал учун чипталар сотувга чиқарилган. Чиптани фақат УЕФА расмий сайтидан сотиб олиш мумкин, сотувлар 28 апрелга қадар давом этади.

Одатдагидек финалга чиққан жамоа мухлислари учун кўпроқ чипта ажратилади. 28 май куни «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтадиган финал ўйини учун 75 мингта чипта ажратилган. Финалчилар мухлислари учун 40 мингта алоҳида ажратилган: ҳар бир клуб фанатларига 20 мингтадан.

Чипталар ҳеч қандай навбатларсиз, инсон омилисиз сотилади. Вақтида берилган аризалар кейинроқ қуръа ташлаш орқали сотилади. Кенг омма учун чиқарилган чипталар нархлари қуйидагича: 4-категория — €70; 3-категория — €180; 2-категория — €490; 1-категория — €690; ногиронлар учун — €70.

Европа лигаси финали учун ҳам чипталар сотуви шу тариқа амалга оширилади. Нархлар: 4-категория — €40; 3-категория — €65; 2-категория — €100; 1-категория — €150; ногиронлар учун — €40.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг