Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ: ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

ЕЧЛ: ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Польша терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Европа чемпионлар лигасининг ҳафта ўйинчиси деб топилди.

Левандовски кеча «Барселона» «Виктория-Плзен» (Чехия)ни 5:1 ҳисобида енгган ўйинда хет-трикка эришди.

1-турдан сўнг ҳафтанинг яхши футболчиси бўлиш учун Левандовскининг рақиблари — яна бир польшалик футболчи Петр Зелински («Наполи»), германиялик Лерой Сане («Бавария») ва француз Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен») эди.

«Наполи» – «Ливерпул» (4:1) учрашувида Зелински голли дублни қайд этган,  «ПСЖ» – «Ювентус» (2:1) қарама-қаршилигида Мбаппе иккита голи билан жамоасига ғалаба келтирган, Сане эса «Бавария» меҳмонда «Интер»ни енгган (2:0) ўйинда битта гол урган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг