Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов «Байер»га ўтиши мумкин

Элдор Шомуродов «Байер»га ўтиши мумкин

Фото: Associated Press

Элдор Шомуродов фаолиятини Бундеслига (Германия)да давом эттириши мумкин — унга «Байер» клуби қизиқиш билдирмоқда. Хабарга кўра, қишки трансферда битим амалга ошиши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг ёзишича, «Байер» 27 ёшли ўзбек футболчиси учун 13-14 миллион евро тўлашга тайёр. Агарда «Рома» немисларнинг таклифини қабул қилса, ватандошимиз Сардор Азмун билан бир жамоада тўп суради.

Элдор, шунингдек, Италиянинг «Торино» ва «Фиорентина» жамоаларининг ҳам қизиқиш доирасига тушган.   

Жорий мавсум Элдор Шомуродов «Рома» сафида 6 ўйинда майдонга тушиб, битта ҳам гол урмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг