Элдор Шомуродов ва Эрик тен Ҳаг бир жамоада ишлаши мумкин
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубидан кетган Эрик тен Ҳаг Италиянинг «Рома» жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero хабар берди.
Қолаверса, «Рома» бош мураббийси бўлиш учун Грэм Поттер (Лондоннинг «Челси» клубини бошқарган) ҳам даъвогарлар рўйхатида, бироқ Эрик тен Ҳаг номзоди истиқболлироқ дея баҳоланмоқда. «Рома»ни бошқариб келган Иван Юрич 10 ноябрда истеъфога чиқарилганди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган «Рома» Италия чемпионатида 13 очко тўплаб, 12-поғонадан ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter