Эркин кураш бўйича уч карра олимпия чемпиони 49 ёшида вафот этди

Эркин кураш бўйича уч карра олимпия чемпиони ҳамда РФ давлат думасининг доғистонлик депутати Бувайсар Сайтиев 49 ёшида вафот этди.
Сайтиевнинг ўлимига унинг юраги тўхтаб қолгани сабаб бўлиши мумкин, бу ҳақда Baza телеграм-канали хабар берди.
Бувайсар Сайтиев — эркин кураш тарихидаги энг совриндор спортчилардан бири эди. 74 килограммгача вазн тоифасида курашган атлет ҳисобида 1996, 2004 ва 2008 йилги олимпиадалар олтин медаллари бор. Шунингдек, у жаҳон ва Европа чемпионатларида олти мартадан ғолиб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter