Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Италия чемпиони аниқланиши мумкин: «Интер»да яна ғалаба

Эртага Италия чемпиони аниқланиши мумкин: «Интер»да яна ғалаба

Фото: «Спорт РИА Новости»

Италия чемпионати 34-турида пешқадам «Интер» энг охирги ўринга тушиб кетган «Кротоне» меҳмони бўлди.

Эриксен ва Ҳакимининг голлари келтирган ғалаба «Интер»нинг  очколарини 82 тага етказди, энг яқин таъқибчи «Аталанта» билан ўртадаги фарқ 14 очкога етди.

«Кротоне» масаласи эса аллақачон ҳал бўлган — атиги 18 очко тўплаган жамоа А Серия билан хайрлашмоқда.

Эртага «Аталанта» сафарда «Сассуоло»га қарши ўйнайди: соат 18:00 да бошланади. Неровердилар унчалик ҳам «меҳмондўст» эмаслигини Италия футболи ишқибозлари яхши билишади. Қолаверса, чемпионатда қаторасига тўрт ўйиндан бери «Сассуоло» фақат ғалаба қозоняпти ва назарий жиҳатдан еврокубоклар учун курашмоқда — 8-ўрин (52 очко). Осон бўлмаган бу ўйинда бергамоликлар очко йўқотиши ўз-ўзидан «Интер»ни чемпионга айлантиради.

А Серия, 34-тур

«Кротоне» — «Интер» 0:2

Голлар: Эриксен (69), Ҳакими (90+3).

2 май куни Англия чемпиони ҳам муддатидан аввал аниқланиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг