Европа лигаси. «Челси» сафарда «Айнтрахт»ни енга олмади, «Арсенал» «Валенсия»дан устун келди
Европа лигаси ярим финалида «Челси» клуби сафарда «Айнтрахт»га қарши майдонга тушди. Учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.
Эътиборли томони, учрашувда фаворит сифатида кўрилган лондонликлар мана шу дуранг натижа учун ҳам анча тер тўкишларига тўғри келди. 23-дақиқада франкфуртликлар сафида Лука Йович гол киритган бўлса, 45-дақиқада Педро ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда бошқа гол киритилмади ва ҳисоб сақланиб қолди.
«Арсенал» эса ўз майдонида «Валенсия»дан 3:1 ҳисобида устун келди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Мухтор Диаби гол уриб, «Валенсия»ни олдинга олиб чиқди.
Аммо кейинчалик Александер Ляказеттнинг иккита ва Пьер-Эмерик Обамеянгнинг битта голи эвазига «Арсенал» иродали ғалабага эришди. Энди финал тақдири жавоб учрашувларида ҳал бўлади.
Европа Лигаси
1/2 финал, илк баҳс
«Айнтрахт» – «Челси» – 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 23 Йович, 1:1 – 45 Педро.
«Айнтрахт»: Трапп, Хинтереггер, Фалетт, да Кошта, Абраам, Фернандес (Гонсалу Пасиенсия, 73), Хасебе, Гачинович, Роде, Костич, Йович.
«Челси»: Аррисабалага, Давид Луиз, Эмерсон, Аспиликуэта, Кристенсен, Лофтус-Чик (Ковачич, 83), Жоржиньо, Педро, Канте, Виллиан (Азар, 61), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (19), Хасебе (58), Фернандес (61).
«Арсенал» – «Валенсия» – 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11 Диакаби, 1:1 – 18 Ляказетт, 2:1 – 25 Ляказетт, 3:1 – 90 Обамеянг.
«Арсенал»: Чех, Папастатопулос, Колашинац, Мустафи, Косьельни (Монреаль, 82), Мэйтленд-Найлз, Гендузи (Торрейра, 58), Озил (Мхитарян, 75), Джака, Обамеянг, Ляказетт.
«Валенсия»: Нето, Ронкалья, Гарай, Габриэл, Диакаби, Гедеш (Гамейро, 71), Солер (Васс, 71), Пиччини, Парехо, Гайя, Родриго (Санти Мина, 88).
Огоҳлантиришлар: Диакаби (31), Парехо (70).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter