Европа лигаси. Испания инглизча финалга мезбонлик қилади

Европа лигаси ярим финалининг 9 майга ўтар кечаси бўлиб ўтган жавоб ўйинларида ҳам Англия клубларининг қўли баланд келди.
«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Атлетик»ни, «Тоттенҳэм» сафарда «Будё-Глимт»ни мағлубиятга учратди.
Европа лигаси. Ярим финал
Манчестер Юнатед — Атлетик — 4:1
Голлар: Маунт (72, 90+1), Каземиро (79), Ҳойлунд (85) — Хаурегисар (31).
Икки ўйин натижасига кўра, «МЮ» «Атлетик»ни 7:1 ҳисобида енгиб, финалга йўл олди.
Будё-Глимт — Тоттенҳэм — 0:2
Голлар: Соланке (63), Порро (69).
Икки ўйин натижасига кўра, «Тоттенҳэм» «Будё-Глимт»ни 5:1 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.
Европа лигаси ғолиби 21 май куни аниқланади — «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» Испаниядаги «Сан-Мамес» стадиони («Атлетик» майдони)да тўқнашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter