Файзуллаев ва Ҳусановнинг нархи ошди
«Transfermarkt» портали Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида яхши иштирок этган футболчиларнинг нархини янгилади. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ўсишга эришди.
Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога юқорилаб, 5 миллионга етди. «Ланс» сафида ҳаракат қилаётган Абдуқодир Ҳусановнинг нархига 500 минг евро қўшилди ва 2 миллионга етди.
«Насаф» ҳимоячиси Зафармурод Абдураҳматовнинг нархи эса 500 минг еврога (+150 минг) етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter