Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА Қрим аҳолиси учун Жаҳон чемпионати чипталари сотувини тақиқлаб қўйди

ФИФА Қрим аҳолиси учун Жаҳон чемпионати чипталари сотувини тақиқлаб қўйди

Футбол мухлисларининг эътибори Росссияга қаратилади

fifa.com

Қримликлар футбол бўйича Россияда бўлиб ўтадиган 2018-йилги жаҳон чемпионати учун ФИФА расмий сайтидан чипта сотиб олишлари мумкин эмас. ФИФА уларни бундай имкониятдан маҳрум этди. Чунки ФИФА Қримни Россиянинг бир қисми эканлигини тан олмайди.

Қрим футбол иттифоқи раҳбари Юрий Ветоха вазиятни шундай изоҳлади.

«Айнан шунга ўхшаш вазият жорий йилда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида ҳам кузатилган эди. Мана энди ЖЧ учун биз чипталарни осонлик билан сотиб ололмаймиз. Биз ҳайронмиз. ФИФА Қримни Украинага тегишли деб ҳисоблайди», дейди Ветоха.

Россия томони эса қримликлар чипталарни Россия футбол уюшмасининг расмий сайти орқали харид қилишларини маълум қилган ва улар учун билетлар ажратилган. Шу каби вазият Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳам кузатилмоқда. ФИФА ва кўплаб халқаро ташкилотлар бу давлатларни умуман тан олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг