Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FutbolTV — шоу-бизнес каналига айлантирилди

FutbolTV — шоу-бизнес каналига айлантирилди

FutbolTV телеканали ребрендинг қилинди ва энди у FTV деб номланади.

1 декабрдан бошлаб ушбу телеканалда ўзбек, рус, турк ва жаҳон эстрадаси юлдузлари иштирокидаги топ клиплар, спорт, кино, кўнгил-очар кўрсатувлар, қайноқ хит парад ва премьералар намойиш этилади, деб хабар берилди телеканалнинг телеграм саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда FutbolTV бирорта футбол мусобақаси трансляция ҳуқуқини сотиб ололмади. Шу пайтгача фақат ўтган мавсум ўйинлари намойиш этиб келинаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг