Футзал. Иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам Ўзбекистон Ливияни мағлуб этди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Ливияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Бу сафар янада кўпроқ голлар урилди: Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги футзалчиларимиз 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Икки кун олдин ўтказилган биринчи ўртоқлик ўйини 3:1 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якунланган эди.
Ўртоқлик учрашуви. 22 март
Ўзбекистон — Ливия 5:2
Голлар: Ҳусниддин Нишонов 8, Музаффар Аҳмаджонов 18, 21, Элбек Тўлқинов 24, 38 — Муҳаммад Саид 33, Али Шошан 37.
Маълумот учун: Ўзбекистон футзал жамоаси бу йил Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати ва кузда мамлакатимиз мезбонлигидаги жаҳон чемпионатида қатнашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter