Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йоахим Лёв Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин. Лекин бу ҳаммаси эмас

Йоахим Лёв Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин. Лекин бу ҳаммаси эмас

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Германия терма жамоасининг собиқ устози Йоахим Лёв Ўзбекистон футбол ассосиасияси билан алоқада бўлиб турибди

Бироқ, гап бош мураббийлик лавозими ҳақида эмас, балки терма жамоадаги маслаҳатчи лавозими ҳақида кетмоқда. 

«Томонлар ўртасида алоқа бор — Лёв ҳамкорликка очиқ. Лекин уни бош мураббий этиб тайинлаш ҳақида ҳозирча гап йўқ. Ўзбекистон унга терма жамоанинг жаҳон чемпионатига тайёргарлигини назорат қилувчи маслаҳатчи вазифасини таклиф қилди», — деди мутахассисга яқин манба. 

«ЎФАда ягона позиция йўқ. Айрим мутасаддилар Лёвни бош мураббийликка таклиф қилишда туриб олишмоқда, чунки терма жамоага жаҳон чемпионати учун таниқли мутахассис керак, деб ўйлашади. Аммо федерациянинг яна бир қисми Тимур Кападзени олиб қолиш тарафдори — у терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан эди. Кападзенинг ўзи ҳам ёрдамчи бўлишни истамайди, агар Лёв келса, у жамоани тарк этиши мумкин», — дейилади хабарда. 

Манбаларга кўра, томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда. Айни пайтда Лёвнинг терма жамоа қароргоҳи ишидаги иштироки формати, унинг ваколатлари ва вазифалари муҳокама қилинмоқда. Бундай қадам кейинги йилларда сезиларли даражада яхшиланган ва янги босқичга интилаётган Ўзбекистон терма жамоаси учун жиддий туртки бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Лёв бошчилигидаги Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг