Гвардиола: Родри майдонга қайтишга яқин, аммо эҳтиёткорлик зарур

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жароҳатдан кейин тикланаётган Родрининг майдонга қайтиши борасида изоҳ берди.
«Родри машғулотларга қайтганидан хурсандмиз. Аммо у ўйинда иштирок этиши учун шифокор ва физиотерапевтнинг рухсати керак. Улар «у бир неча дақиқа ўйнаши мумкин» деган пайтда, у майдонга туша бошлайди.
Бу оғир жароҳат эди. Биз унга қайтадан шикаст етказишни истамаймиз. Шунинг учун эҳтиёткор бўлишимиз зарур», – деди мураббий.
Маълумот учун, Родри мавсум бошида тиззасидаги боғламаларининг узилиши сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter