Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов Гэтжи билан жангда неча миллион доллар ишлаши маълум бўлди

Ҳабиб Нурмагомедов Гэтжи билан жангда неча миллион доллар ишлаши маълум бўлди

Фото: «Instagram»

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бир жанг орқали рекорд даражада пул ишлаб олишга яқин турибди. 24 октябрь, шанба куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да Ҳабиб Нурмагомедов — Жастин Гэтжи жанги гонорари қанча бўлишини «МК-Спорт» ҳисоблаб чиқди.

UFC ҳеч бир жангнинг қанча пул келтиришини ҳеч қачон очиқламайди. Бунинг устига, ҳисоб-китоб жангдан сўнг ўтказилади: трансляциялар қанча пул келтиргани, энг яхши жанглар учун бонуслар ва ҳ.к.

Бироқ Ҳабиб Нурмагомедов – Жастин Гэтжи жанги гонорарлари ҳақидаги маълумотлар олдиндан деярли ошкор бўлиб улгурди. Россиялик промоутер Камил Гаджиев тахминига кўра, Ҳабиб бу жангда фаолияти давомида ишлаган барча пуллардан кўпроғини топади:

«Гонорари фанатлар базаси кенгайишига мос ўсса керак. Ўтган жангига нисбатан икки баравар кўп ишлаши эҳтимолдан холи эмас».

Ҳабиб Нурмагомедов ўтган сафарги жангида (Дастин Порьега қарши) промоушн учун рекорд кўрсаткич — 6 млн. доллар ишлаганди. Икки йил аввал, Конор Макгрегорга қарши жангда 2 млн. доллар ишлаган, бироқ майдон ташқарисидаги жанжали учун 500 мингини жаримага ушлаб қолишган.

Нурмагомедов 2012 йили UFC даги дебюти учун 16 минг доллар олган. Кейин, жангдан-жангга даромади ошиб борди. Гэтжига қарши жанги эса аралаш жанглар тарихига рекорд бўлиб ёзилиши мумкин: Ҳабиб 12 миллион доллар олиши мумкин!

Журналистларга маълум бўлишича, Ҳабибнинг кафолатланган гонорари 8 миллиондан кам бўлмайди, Гэтжиники эса 5 миллион доллар. Бунга PPV дан фоизлар ва мукофот пуллари ҳам қўшилса умумий гонорар 18 миллион долларга етади, шундан 12 миллиони Нурмагомедовга тегади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг