Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов рингдаги энг фойдасиз одамларни айтди

Ҳабиб Нурмагомедов рингдаги энг фойдасиз одамларни айтди

Фото: «Metaratings.ru»

Ultimate Fighting Championship (UFC) собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов рингдаги қизлар (раунд рақамларини кўтариб чиқадиганлар) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва уларни фойдасиз деб атади.

«Мен ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, лекин бу рингдаги энг фойдасиз одамлардир. Улар қандай функцияни бажармоқда? Спортни қандай ривожлантиряпти? Телевизорни ёқсангиз, экранда қайси раунд кетаётганини кўрсатади. 17-санадаги турнирда улар қатнашмайдилар. Бу борада келишувларимиз бор», — деди Ҳабиб Нурмагомедов отаси Aбдулманноп Нурмагомедов хотирасига бағишланган турнирдан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, Ҳабибнинг сўзларига кўра, буни кўришга келадиганлар бўлса, 17-куни бўлиб ўтадиган турнир улар учун мос жой эмас.

«Москвада пулини тўлаб, томоша қилса бўладиган жойлар бор. Мен аёлларга қарши эмасман. Aёллар эркаклар учун яратилган. Шунчаки муайян мезонлар мавжуд», — деди спортчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг