Ҳабиб Нурмагомедовнинг Тошкентдаги матбуот анжумани бекорга қолдирилмаганга ўхшайди
Чунки профессионал бокс афсонаси кичик Рой Жонс эртага тонг саҳарда Тошкентга учиб келади, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
АҚШлик бокс юлдузи ўзининг инстаграм саҳифасида Отабек Умаровнинг Ўзбекистон ММА ассоциацияси президенти бўлганлиги билан табриклаганди.
У Тошкентга келишга қарор қилган кўринади ва ушбу ҳафтада «Ҳумо Арена»да ўтказилувчи GFC 20 турнирининг фахрий меҳмонларидан бири бўлади.
Бироз аввалроқ, бугун ўтказилиши режалаштирилган Ҳабиб Нурмагомедовнинг Тошкентдаги матбуот анжумани қолдирилгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter