Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб отасидан қолган мерос ҳақида гапирди

Ҳабиб отасидан қолган мерос ҳақида гапирди

Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отасининг мероси ҳақида фикр билдирди.

«Айни дамда бизда UFC ва Bellator’нинг енгил вазн тоифаси амалдаги чемпионлари бор. Бу ажойиб. Анча олдин бир йигит «биз ҳокимиятни қўлга олиш учун шу ердамиз», деганини эшитгандим. Бироқ бу ишни биз қилдик.

Бизнинг жамоадаги 12-13 киши ММАда умумий ҳисобда деярли 300 та ғалаба қайд этган. Бунга ақлбовар қилмайди. Ҳеч ким ва ҳеч қачон ММАда бундай натижа кўрсата олмаган. Мен бахтлиман, чунки отам бунинг учун қанча меҳнат қилганини биламан. У бизга қанчалик ишонгани, ўқитгани, юклама бергани, барчаси ёдимда. Ҳатто ҳозир ҳам унинг мероси давом этяпти», — дейди Ҳабиб.

Ҳабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов 2020 йилнинг 3 июлида коронавирус асоратларидан вафот этганди.

2021 йилнинг мартида эса Ҳабиб Нурмагомедовг спортдан буткул кетишини эълон қилди. Ҳабиб ўзидан ажойиб рекорд қолдирди: фақат ғалаба, биттаям мағлубият йўқ (29-0).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг