Ҳоланд «Манчестер Сити»га қанчага тушди?
Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Манчестер Сити»га (Англия) ўтди. «The Telegraph» инглиз нашри хабар беришича, 21 ёшли норвег футболчисини келтириш «шаҳарликлар»га 250 миллион еврога тушди.
Шу пулнинг 75 миллиони «Боруссия»га тўланади, 125 миллиони футболчи билан келишув бонуси ва беш йиллик шартнома доирасидаги маошига кетади. Қолган 50 миллиони агентлар ва Ҳоланднинг вакиллари ўртасида тақсимланади.
Маълумот учун: Эрлинг Ҳоланд — 2020 йилнинг январидан бери «Боруссия» футболчиси. «Арилар» футболкасида жами 88 ўйин ўтказиб, 85 та гол ва 23 та голли узатма муаллифи бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter