Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иброҳимович клублар сафида 500 ва 501-голларини киритди

Иброҳимович клублар сафида 500 ва 501-голларини киритди

Фото: «Спорт24»

Италия А Серияси 21-турида, «Милан» — «Кротоне» ўйинида (якуний ҳисоб — 4:0) ҳисобни очган Златан Иброҳимович клублардаги фаолияти давомида 500-голини нишонлади

Златан Иброҳимович ҳозир 39 ёшда.

Швед футболчиси ушбу ўйинда 501-голини ҳам киритди, бу унинг «Милан» сафидаги 83-голи бўлди.

Иброҳимович Европанинг аксарият топ-клубларида тўп сурган. Урган голлари: «Мальмё» (Швеция) — 18 та гол, «Аякс» (Нидерландия) — 48 та гол, Италиянинг «Ювентус» (26 та гол) ва «Интер» (66 та гол) клублари, «Барселона» (Испания) — 22 та гол, «ПСЖ» (Франция) — 156 та гол, «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 29 та гол, «Лос-Анжелес Гэлакси» (АҚШ) — 53 та гол. Шунингдек, Швеция терма жамоаси сафида — 47 та гол.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг