Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индзаги: «Ямал ҳар 50 йилда бир туғиладиган бетакрор истеъдод»

Индзаги: «Ямал ҳар 50 йилда бир туғиладиган бетакрор истеъдод»

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк ўйинидан сўнг журналистлар билан суҳбатда Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида илиқ фикр билдирди.

Италиялик мураббий УЕФА матбуот хизматига берган интервюсида Ямални «ҳар 50 йилда бир туғиладиган бетакрор истеъдод» деб атади. Унинг таъкидлашича, «блауграна»нинг ёш футболчиси жуда кучли таассурот қолдирган.    

«Ёш футболчини тўхтатиш учун менинг йигитларим икки ёки ҳатто уч нафар бўлиб ҳаракат қилишди», – деди Индзаги.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ва «Барселона» ўртасидаги биринчи беллашув жанговор 3:3 ҳисобида якунланди. Ламин Ямал ушбу ўйинда бир гол ва бир ассист муаллифи бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг