Инглизча «қотиллик». «Челси» Европа лигаси финалида «Арсенал»ни енгди (видео)
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Европа лигаси финали якунига етди. Унда «Челси» клуби «Арсенал»га қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Эътиборли томони, учрашувдаги бешта голнинг барчаси иккинчи бўлимда киритилди. Биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Аммо иккинчи бўлимда айнан «Арсенал»дан «Челси»га ўтган Оливье Жиру катта саҳнага чиқди. Учрашувнинг 49-дақиқасида айнан у ҳисобни очди.
Шундан сўнг Педро ўйиндан, Азар эса пеналтидан гол киритиб, интригани якунлаб беришди. Гарчи Ивоби битта жавоб голи киритган бўлса ҳам, ўйинга якуний нуқтани барибир Эден Азар қўйди – 4:1.
Европа Лигаси. Финал
Боку
«Челси» – «Арсенал» 4:1 (0:0, 4:1)
Голлар: 1:0 - 49 Жиру, 2:0 - 60 Педро, 3:0 - 65, пенальти Азар, 3:1 - 69 Ивоби, 4:1 - 72 Азар.
«Челси» – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Дзапакоста, 89), Жиру.
«Арсенал» – Чех, Косьельни, Монреаль (Гендузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мэйтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter