Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримов барибир жанг қиладиган бўлди

Исроил Мадримов барибир жанг қиладиган бўлди

8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми ўтказилади.

Аввалроқ, ушбу кечада рингга кўтарилиши лозим бўлган ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг тиббий кўрик натижалари салбий чиққани ва жанг ташкил этилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълум бўлишича, Исроил Мадримовнинг россиялик Магомед Курбановга қарши чемпионлик жанги барибир ўтказилади.

Исроил Мадримов ва унинг жамоаси бугун Саудия Арабистонига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, 8 март кунги жанг оқшомининг асосий тўқнашувида Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну ўзаро тўқнаш келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг