Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримов ғалаба қозонди

Исроил Мадримов ғалаба қозонди

АҚШнинг Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтаётган профессионал бокс оқшомида Исроил Мадримов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Ўрта вазн тоифасида (72 кг) 10 раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз АҚШлик боксчи Рафаэл Игбоквега қарши жанг қилди.

Тўлиқ Мадримов устунлигида ўтган жангда ҳакамлар 100-90, 99-91, 99-91 ҳисобидаги ғалабани қайд этишди. Шу тарзда ҳамюртимиз профрингдаги 9-ғалабасини қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг