Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримов жаҳон чемпиони бўлди!

Исроил Мадримов жаҳон чемпиони бўлди!

Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз WBA камарини қўлга киритди.

Исроил Мадримов (10-0-1, 7 KO) супер ярим ўрта вазнда россиялик Магомед Қурбонов  (25-1-0, 13 KO) билан жанг олиб борди.

Боксчимиз жанг давомида устунлик билан ҳаракат қилди ва 5-раундда кетма-кет зарбалари билан рақибини мувозанатдан чиқарди. Унинг кучли зарбасини ўтказиб юборган россиялик боксчи қаршилик кўрсата олмай қолганидан сўнг рефери баҳсни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Исроил Мадримов шу тариқа чемпионлик камарини қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг