Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримовнинг жангида кам кузатиладиган ҳолат рўй берди

Исроил Мадримовнинг жангида кам кузатиладиган ҳолат рўй берди

Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида боксда кам учрайдиган ҳодиса содир бўлди.

Исроил (7-0, 5КО) ўз вазн тоифасида рейтингда биринчи поғонада турган кучли боксчи, Мишель Сорога (35-2-1, 24КО) қарши муносиб жанг ўтказди. Бу жанг ғолиби чемпионга қарши асосий даъвогар мақомини олиши маълум эди.

Мадримовнинг устунлигида ўтган жангнинг 9-раунди охирларида ўзбек боксчиси Мишель Сорога кучли зарба йўллади. Рақиби мувозанатини йўқотганини сезган ҳамюртимиз зарбалар ёмғирини амалга оширди. Мухлислар шовқини остида ҳакам раунд якунланганини билдирувчи бонгни эшитмай қолди ва боксчимиз жангни охирига етказиб қўйди. Мишель Соро техник нокаутга учради.

Жанг тўхтатилгач франциялик боксчининг мураббийлари эътироз билдиришди, аммо жанг давом эттирилмади.

Шу тарзда Исроил Мадримов 8-жангини ҳам ғалаба билан якунлади. Унинг кейинги жанги чемпионга қарши кечиши мумкин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг