Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди: бош мураббий изоҳи

Италия тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди: бош мураббий изоҳи

Фото: «m.sports.ru»

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Шимолий Ирландияга қарши ЖЧ-2022 саралашининг сўнгги босқичи якунлари ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини Football Italia нашри келтирмоқда.

Мутахассис тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қўлдан бой берганидан жуда афсусда эканлигини айтди. Унинг фикрича, италияликлар жаҳон чемпионатига саралаш гуруҳини бошқариши керак эди.

«Энди ҳеч нима қилиб бўлмайди. Энди ишончли ўйин намойиш этишимиз керак. Баҳорда биз жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритамиз ва умид қиламанки, турнирда ғалаба қозонамиз», – деди Манчини.

15 ноябрь куни Италия терма жамоаси гуруҳ мусобақаларининг якуний учрашувида Шимолий Ирландия термаси билан дуранг ўйнади. Учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди. Худди шу гуруҳда Швейцария терма жамоаси Болгарияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, швейцарияликлар 18 очко жамғариб, гуруҳ пешқадами бўлди ва Қатардаги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Италияликлар 16 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичида иштирок этишади. Қура ташлаш маросими 26 ноябрь куни Цюрихда бўлиб ўтади.

Италияликлар Европанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Миллий терма жамоа жаҳон чемпионатларида тўртта ғалабага эришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг