Италия УЕФА Миллатлар лигасида 3-ўринни эгаллади

УЕФА Миллатлар лигасининг 3-ўрин учун кечган учрашувида Италия миллий терма жамоаси Бельгияни мағлубиятга учратди.
Учрашувда италияликлар сафида Барелла ва Берарди гол муаллифи бўлишди. Бельгия сафида эса де Кетеларе гол урди.
Шу тариқа, Италия мусобақанинг 3-ўринини қўлга киритди.
Италия – Бельгия - 2:1
Голлар: 1:0 – 46 Барелла, 2:0 – 65, пенальти Берарди, 2:1 – 85 де Кетеларе.
Италия – Доннарумма, Бастони, Эмерсон, Ачерби, Ди Лоренцо, Локателли, Барелла (Кристанте, 70), Кьеза, Пеллегрини (Жоржиньо, 71), Берарди, Распадори (Кин, 65).
Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денайер, Кастань, Салемакерс (де Кетеларе, 59), Витцель, Карраско, Тилеманс (де Брюйне, 59), Ванакен, Батшуайи.
Эслатиб ўтамиз, турнинг финалида Испания ва Франция термалари баҳс олиб боришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter