Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказиладими? ФИФА якуний қарорга келди

Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказиладими? ФИФА якуний қарорга келди

Фото: FIFA TV

ФИФА жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш ғоясидан воз кечди. Ташкилотнинг глобал ривожлантириш бўйича раҳбари, таниқли мураббий Арсен Венгер L'Équipe газетасига берган интервюсида шуни маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ФИФА амалдорлари жаҳон чемпионатини ҳар тўрт йилда эмас, ҳар икки йилда ўтказиш таклифини киртишганди.

Ғоя Халқаро олимпия қўмитаси ҳамда УЕФАнинг танқидига учраган, мундиал ва ўйинлар сони кўпайиши футболчилар учун жиддий зўриқиш келтириб чиқаради, дейилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг