Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жасурбек Жайсунов Осиё чемпиони бўлди

Жасурбек Жайсунов Осиё чемпиони бўлди

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги 26-Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Унда иштирок этаётган терма жамоамиз аъзоси Жасурбек Жайсунов (80 кг) Осиё чемпионлигини расмийлаштирди. Ҳамюртимиз финал баҳсида эронлик Али Хушравешдан устун келди ва делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этди.

Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти бўлган Жасурбек Жайсунов учун бу катталар ўртасида Осиё чемпионатларидаги илк медал ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг