Жавраил Шапиев бронза учун ўтиш баҳсида ғалаба қозонди
Бугун, 9 август кунги кечки дастурда бронза медали учун курашадиган ўзбекистонлик эркин курашчилар сони яна биттага ортди.
-86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жавраил Шапиев ўтиш босқичида канадалик Алекс Мурни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси энди кечки дастурда бронза медали учун америкалик Арон Бруксга қарши гиламга чиқади.
Маълумот учун, Жавраил Шапиев 1997 йил 20 апрельда Доғистонда туғилган. 2017 йилдан бери Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter