Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022: Ким ким билан тушмайди? Бразилия, Аргентина, Франция ва Англия 1-саватчада

ЖЧ-2022: Ким ким билан тушмайди? Бразилия, Аргентина, Франция ва Англия 1-саватчада

Фото: «Marca»

Қатардаги ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимидан олдин финалга йўлланма олган жамоалар саватчаларга тақсимланди.

1-саватча

Қатар (мезбон), Англия, Аргентина, Бельгия, Бразилия, Франция, Испания, Португалия.

2-саватча

Германия, Нидерландия, Дания, Швейцария, Уругвай.

Шимолий Америка саралаш босқичи якунланиб, АҚШ ва Мексика ЖЧ-2022 га йўлланмани қўлга киритса, улар ҳам 2-саватчадан ўрин олади.

3-саватча

Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Марокаш, Польша, Сербия, Япония.

Мундиалга муддатдан аввал йўлланма соҳиби бўлган Канада саралашнинг сўнгги турида Панамани енга олса, 3-саватчага тушади. Акс ҳолда бу саватчага Тунис қўшилиб, Канада 4-саватчага тушади.

4-саватча

Гана, Камерун, Саудия Арабистони, Эквадор.

Ушбу саватчага Европа саралаш босқичи ўтиш ўйини ғолиби (Шотландия, Украина ёки Уэльс) ҳамда қитъалараро плэй-офф ғолиби қўшилади.

Қатардаги ЖЧ-2022 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими индинга, 1 апрель санасида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг